Халқ таълими вазири Намангандаги "қизил" тоифадаги мактаблар ҳолатини ўрганди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Намангандаги “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларини кўздан кечирди.

Наманган шаҳридаги 62-умумтаълим мактаби 1996 йилда бунёд этилган бўлиб, айни пайтда масканда 1345 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Халқ таълими вазири маскандаги кутубхона ва компьютер синфларини кўздан кечирди, фаолият бўйича таклифларини берди. 62-, 63- мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони таълим муассасалари қувватига нисбатан икки коэффициентдан юқори бўлганлиги сабабли “Истиқбол” ҳамда “Келажак тонги” МФЙ ҳудудларида 540 ўринли янги мактаблар қурилиши бўйича давлат инвестиция дасурига киритиш зарурлигини таъкидлади. 

batafsil https://telegra.ph/HAL%D2%9A-TALIMI-VAZIRI-NAMANGANDAGI-%D2%9AIZIL-TOIFADAGI-MAKTABLAR-%D2%B2OLATINI-%D0%8ERGANDI-02-19-7