
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Мукофотланганлар орасида Амударё туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Саидова Гулбаҳор Худайбергановна ҳам бор.
Фармонга мувофиқ Гулбаҳор Саидова II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Амударё туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Саида Муратбоева "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" фахрий унвони билан тақдирланди.