Фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди

Бугун 22-июл куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари В. Ражапов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари А. Райимов ва туман ХТБ мудири А. Исмаиловлар халқ таълими соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрий ўқитувчилар Д. Ердошев, Қ. Тангирбергенов, Э. Саидов, Ш. Хўжамуратова ва Ҳ. Йўлдошевалар ҳолидан хабар олиб, ўзларининг эзгу тилакларини билдириб, озиқ-овқат маҳсулотлари, эркак устозларга зарбоф тўн, эсталик учун махсус табрикнома ва яна бошқа қимматбаҳо совғаларини топширдилар.