Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2022 йил 23 июнь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллаберганов, туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати, 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Санобар Хўжамуратова ҳамда тумандаги 85 та мактабнинг илғор битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев битирувчиларни етуклик шаҳодатномаларини олиб, янги ҳаёт остонасида турганликлари билан самимий табриклади.